O'zbek Ўзбекча
«Бавария» «Реал»нинг рекордини янгилади
Жума, 25 Сентябр
5898

«Бавария» УЕФА Суперкубогида «Севилья»ни мағлуб этди (2:1).

Шу тариқа Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари кетма-кет 23та расмий ўйинда ғалаба қозонишди. «Бавария» сўнгги бор 9 февраль куни «Лейпциг» билан баҳсда (0:0) ғалаба қозона олмаган.

МisterChip'нинг ёзишича, мюнхенликлар топ-5 лига жамоалари ичида узоқ ғалабали серия бўйича «Реал»нинг рекордини янгилашди. «Қироллик клуби» 2014 йил сентябридан декабригача 22та баҳсда ғалаба қозонган эди.

«Бавария» навбатдаги ўйинини 27 сентябрь куни Бундеслига 2-тури доирасида «Ҳоффенҳайм»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар