O'zbek Ўзбекча
«Пахтакор» ОЧЛ 1/8 финалида Эрон вице-чемпиони билан ўйнайди
Пайшанба, 24 Сентябр
9942

Осиё Чемпионлар Лигасининг В гуруҳида 1-ўринни эгаллаган «Пахтакор»нинг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди.

10 йилдан сўнг турнирнинг плей-оффида қатнашадиган «шерлар» чоракфиналга чиқиш учун А гуруҳида 2-поғонани қўлга киритган Эроннинг «Истиқлол» клуби билан тўқнаш келишади.

Ушбу ўйин 26 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «Истиқлол» Эрон чемпионатининг ўтган мавсумида «Персеполис»дан 14 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринни эгаллаган.

Ўхшаш янгиликлар