O'zbek Ўзбекча
«Байер» «Атлетико» ҳимоячисини ижарага олди
Пайшанба, 24 Сентябр
2100

«Байер» «Атлетико» ҳимоячиси Сантьяго Ариасни ижарага олганини эълон қилди.

28 ёшли колумбиялик футболчи янги мавсумни леверкузенликлар сафида ўтказади. Ижара шартномасида «Байер» ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳам кўрсатилган.

«Байер» – Испанияда ҳам обрўга эга бўлган Бундеслиганинг энг яхши клубларидан бири. Бундеслигадаги дебютимни ва янги жамоадошларим билан учрашишни интиқлик билан кутяпман. Кўп нарсага эриша оладиган жамоага ёрдам беришни истайман», –дейди Ариас.

Ариас ўтган мавсумда Ла Лигада 14та ўйин майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар