O'zbek Ўзбекча
Расман: «Ал Ҳилол» «Шабоб Ал Аҳли»га қарши ўйнайди. 3 нафар дарвозабон майдонда, захирада ҳеч ким йўқ
Чоршанба, 23 Сентябр
13034

Бугун, 23 сентябрь куни Қатарда ўтаётган Осиё Чемпионлар лигаси «B» гуруҳида сўнгги тур ўйинлари ўтказилади.

«В» гуруҳи пешқадами Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубидаги коронавирус бўйича вазият оғирлиги туфайли клуб бугун ўтказилиши лозим бўлган «Шабоб Ал Аҳли»га қарши 6-тур учрашувида майдонга тушмоқчи эмас эди. Аммо ОФК Ар-Риёд клубининг баҳсни бошқа санага кўчириш ҳақидаги сўровини рад этгач, саудияликлар олдида иккита йўл қолди: БАА клубига қарши бор таркиб билан майдонга тушиш ёки ОЧЛдан четлаштириш.

Якунда «Ал Ҳилол» таркибда қолган 11 нафар футболчи билан майдонга тушишга қарор қилди. Клуб эълон қилган таркибга кўра, бугунги баҳсда «Ал Ҳилол» сафида бир йўла 3 нафар дарвозабон майдонга тушади – Ал Муайф дарвозада турса, Жубайя ва Биши майдонда ҳаракат қилади. Жамоа бу баҳсда 90 дақиқа давомида захира футболчиларисиз тўп суришига тўғри келади. «Ал Ҳилол» - «Шабоб Ал Аҳли» ўйини соат 23:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» 6-тур доирасида бугун, 23 сентябрь куни Эроннинг «Шаҳри Худрў» клубига қарши майдонга тушади. Баҳс соат 23:00да бошланади. Бош мураббий Шота Арвеладзесиз майдонга тушадиган «Пахтакор» ўйинда ғалаба қозонса, кейинги босқичга йўлланма олади.

Ўхшаш янгиликлар