O'zbek Ўзбекча
«Ал Ҳилол» ОЧЛдан четлатилди, «Пахтакор» эса гуруҳда 1-ўринни эгаллади
Чоршанба, 23 Сентябр
21626

Осиё Чемпионлар Лигаси В гуруҳи 6-туридан ўрин олган «Ал Ҳилол» – «Шабоб Ал Аҳли» ўйини бекор қилинди. Чунки Саудия Арабистони клуби баҳсни 9 нафар футболчи билан бошламоқчи бўлди. Бу эса мумкин эмас.

Энди нима бўлади?

«Ал Ҳилол» Осиё Чемпионлар Лигасидан четлатилади.
Қоидаларга кўра, бир ўйин учун қайдномадан камида 13 нафар футболчи ўрин олмаса, баҳс ўтказилмайди. Ўйинга тайёр бўлмаган жамоа эса мусобақадан четлаштирилади. 

Сўнгги тургача гуруҳда пешқадамлик қилган ва 1/8 финалга чиқиш масаласини ҳал қилган «Ал Ҳилол» турнирни тарк этади. Чунки жамоа кейинги босқичга чиқиши учун гуруҳдаги барча 6та ўйинни ўтказиши шарт.

Энди В гуруҳида «Ал Ҳилол» иштирокидаги баҳслар натижалари бекор қилинади ва  қуйидаги ўйинлар сақлаб қолинади. 

В гуруҳи

1-тур
Пахтакор – Шабоб Ал Аҳли 2:1

2-тур
Пахтакор – Шаҳри Худрў 3:0

3-тур
Шаҳри Худрў – Шабоб Ал Аҳли 0:1

4-тур 
Шабоб Ал Аҳли – Шаҳри Худрў 1:0

5-тур
Шабоб Ал Аҳли – Пахтакор 0:0

6-тур 
Шаҳри Худрў – Пахтакор (ўйин давом этмоқда)

6-турдан ўрин олган «Шаҳри Худрў» –«Пахтакор» ўйини қандай натижа билан якунланишидан қатъи назар Ўзбекистон чемпиони гуруҳда 1-ўринни қўлга киритди. 

«Пахтакор» ҳисобида 7, ўйинлари тугаган «Шабоб Ал Аҳли»да ҳам 7 очко бор. Аммо ўзаро ўйин натижаларига кўра устунлик тошкентликлар томонида.

Ўхшаш янгиликлар