O'zbek Ўзбекча
«Ювентус» Мората Туринда тиббий кўрикдан ўтаётганлигини эълон қилди
Сешанба, 22 Сентябр
1783

«Ювентус» клуби расмий сайти Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Альваро Мората Туринга етиб келганлигини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати, твиттердаги саҳифасида испаниялик форварднинг «Юве» қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтаётганлиги фотогалереясини жойлаштирди. 

Аввалроқ, Турин клуби Моратанинг бир йиллик ижара ҳақи учун Мадрид жамоасига 9 миллион евро маблағ тўлаши ҳақида маълум қилинган эди. Бир йилдан кейин «Ювентус» бу трансферни 45 миллион евро эвазига амалга ошириши мумкин бўлади. 

Маълумот учун, Мората 2014-2016 йиллар давомида «Ювентус» сафида тўп сурган. 27 ёшли форвард Ла Лига ўтган мавсумида 34 ўйинда 12та гол уришга эришганди. Альваронинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар