Хитой Суперлигаси 12-тури доирасида Одил Аҳмедов тўп сураётган «Тяньцзинь Тэда» клуби «Хэбэй» жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори тўлиқ ҳаракат қилган баҳсда «Тяньцзинь Тэда» 90+1-дақиқада гол ўтказиб юбориб, аламли мағлубиятга учради. Ягона голга «Хэбэй» форварди Маркао муаллифлик қилди.
«Тяньцзинь Тэда» «В» гуруҳидаги 8 жамоа орасида 12-турдан кейин 2 очко билан сўнгги ўринда қолмоқда. Аҳмедовнинг собиқ клуби «Шанхай СИПГ» эса 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Хитой Суперлигаси. 12-тур.
22 сентябрь (сешанба)
«Тяньцзинь Тэда» - «Хэбэй Чайна Форчун» - 0:1
Гол: Маркао (90+1).