O'zbek Ўзбекча
Суареснинг Италия фуқаролигини олиш жараёнидаги қонунбузарлик учун суриштирув бошланди
Сешанба, 22 Сентябр
3790

Италиянинг Перуджи шаҳри полицияси «Барселона» ҳужумчиси Луис Суареснинг фуқаролик олиш учун итальян тилидан имтиҳон топшириш жараёнида қонун бузилиш ҳолатини аниқлаган.

La Gazzetta dello Sport’нинг хабар беришича, полиция ҳисоботида Суарес учун имтиҳон саволлари аввалдан тайёрлаб қўйилгани, тест баҳолари ҳам имтиҳон бошланишидан аввал қўйилгани ҳақида ёзилган. Бу иш бўйича Перуджа Университетининг хорижликлар масаласидаги раҳбарлари гумондор сифатида сўроқ қилинмоқда.

Қайд этилишича, полиция масъул мутасаддилар хонасида яширин эшитиш воситасини ўрнатиб, «У тестдан ўтиши шарт, унинг маоши 10 миллион евро», «Унга (баҳо) қўйиб беришга ваъда беринг» қабилидаги гап-сўзларни ёзиб олган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Суарес ўтган ҳафтада «Ювентус»га ўтишдан аввал Италия фуқаролигини олиш учун Перуджада тил бўйича имтиҳон топширганди. Аммо кўп ўтмай, уругвайлик форварднинг «Ювентус» таклифини рад этгани ва «Атлетико» билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар