O'zbek Ўзбекча
«Лейпциг» Туркия чемпионати тўпурарини сотиб олди ва уни «Шимол қироли» деб таништирди
Сешанба, 22 Сентябр
4306

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Александр Сёрлот «Лейпциг»га ўтди.

24 ёшли норвегиялик футболчи буқалар билан 5 йиллик шартнома имзолади. У янги жамоасида 19-рақам остида ҳаракат қилади.

«Лейпциг» «твиттер»даги саҳифасида ҳужумчини «Шимол қироли» дея таништирди.

Аввалроқ футболчининг трансфер қиймати 20 млн еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.

Сёрлот ўтган мавсумни ижара асосида «Трабзонспор»да ўтказиб, 34та ўйинда 24та гол урган ва Туркия чемпионати тўпурарига айланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар