O'zbek Ўзбекча
ОЧЛ. «Пахтакор» яна дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш масаласини сўнгги турга қолдирди
Душанба, 21 Сентябр
7150

Осиё Чемпионлари Лигасида В гуруҳида 5-тур ўйинлари якунланди.

«Пахтакор» БААнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби билан баҳс юритди ва қаторасига иккинчи ўйинда 0:0 ҳисобини қайд этди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби Эроннинг «Шаҳри Ҳудру» жамоаси билан дуранг ўйнади ва 11 очко билан муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди.

В гуруҳида иккинчи йўлланма масаласи сўнгги, 6-турда ҳал бўлади. Бу йўлланма 8 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган «Пахтакор» ёки 7 очко билан 3-поғонага жойлашган «Шабоб Ал Аҳли»га насиб этади. 1 очкога эга Эрон клуби эса юришини гуруҳ босқичида якунлади.

23 сентябрь куни ўтадиган сўнгги турда «Пахтакор» «Шаҳри Ҳудру» билан, «Шабоб Ал Аҳли» эса «Ал Ҳилол»га қарши баҳс юритади.

ОЧЛ, В гуруҳи, 5-тур, 20 сентябрь

Шабоб Ал Аҳли – Пахтакор 0:0

Шабоб Ал Аҳли – 55.Мажид Носир, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 21.Муҳаммад Жабер, 5.Волид Аббос, 37.Аҳмад Жамил, 78.Эйд Ҳамис ( 77.Аҳмад Алҳашми, 53), 15.Абдулла Нақби (6.Азиз Ғаниев, 62), 88.Мажид Ҳассан, 34.Ҳариб Абдулла (30.Муҳаммад Жума, 62), 3.Карлос Эдуардо, 11.Аҳмад Ҳалил.

Пахтакор – 25.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (С), 34.Фарруҳ Сайфиев, 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 72), 17.Достон Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 65), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийўқ, 72).

Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев 7, Волид Аббос 46, Абдулазиз Ҳайкал 49, Карлос Эдуарду (78), Аброр Исмоилов (85).

Шаҳри Ҳудру – Ал Ҳилол 0:0

Ўхшаш янгиликлар