O'zbek Ўзбекча
Ганада микроавтобуснинг дарёга қулаши оқибатида 8 футболчи вафот этди
Душанба, 21 Сентябр
3015

Ганада ёшлар ўртасидаги турнир доирасидаги ўйинда қатнашиш учун сафарга чиққан ёшлар лигаси жамоаси жой олган микроавтобус автоҳалокатга учради, дея ёзмоқда Sports World Ghana портали.

Манбанинг ёзишича, футболчилар жой олган микроавтобус ҳайдовчиси дарё ёқасидан ўтган йўлнинг бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган ва микроавтобус дарёга қулаган. Автоҳалокат оқибатида 6 нафар футболчи воқеа жойида вафот этган, яна икки нафар футболчи шифохонага олиб борилаётганда йўлда жон берган. Қолганларда жиддий шикастланиш йўқлиги учун дастлабки тиббий текширувдан кейин жавоб бериб юборилган.

Қайд этилишича, вафот этганларнинг аксарияти 20 ёшгача бўлган футболчилар бўлган.

Ўхшаш янгиликлар