O'zbek Ўзбекча
Денис Истомин коронавирус юқтириб олди. У Ролан Гаррос турнирини ўтказиб юборади
Якшанба, 20 Сентябр
1393

Теннис бўйича Франция очиқ чемпионатида иштирок этиши керак бўлган теннисчилар топширган тест натижалари орасидан икки нафарида коронавирус аниқланди, дея ёзмоқда журналист Дэнни Мише твиттердаги саҳифасида.

Манбанинг ёзишича, коронавирус юқтириб олган икки спортчидан бири ўзбекистонлик Денис Истоминдир. Теннис бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси ҳозирга келиб алоҳида назоратга олинган ва Ролан Гаррос турнирида иштирок эта олмайди.

Ҳозирга келиб Францияда COVID-19 юқтириб олганлар сони рекорд даражагача янгиланмоқда. 10 сентябрь куни кунлик касалланишлар сони рекорд – 9843 кишини ташкил этган бўлса, 19 сентябрда кунлик инфекция юқтираётганлар сони 13 498 нафар кишига етган.

Маълумот учун, катта шлем таснифидаги Ролан Гаррос турнири 21 сентябрь – 11 октябрь кунлари Францияда ўтказилади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби испаниялик Рафаэль Надаль ва австралиялик теннисчи аёл Эшли Барти ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар