O'zbek Ўзбекча
«Челси» «Ливерпул»га қарши, А Серия ва Бундеслигада старт. Ҳафта ўйинлари анонси
Шанба, 19 Сентябр
8768

Ушбу ҳафтанинг шанба, якшанба ва душанба кунлари Еврофутбол том маънода старт олади. Италия А Серияси ва Германия Бундеслигасида янги мавсум бошланса, Ла Лига ва Англия Премьер-лигасида гранд клублар турнирдаги ўз иштирокини бошлайди.

ИТАЛИЯ

Сўнгги мавсумда чемпионлик охирги турларгача кечган Италия А Серияси старт олмоқда. Турнир шанба куни «Фиорентина» «Торино» баҳси билан бошланса, 30 сентябрь чоршанба кунги марказий ўйин «Лацио» - «Аталанта» тўқнашуви билан 1-тур ўйинларига якун ясалади.

А Серияда амалдаги чемпион «Ювентус» Андреа Пирло қўл остидаги илк расмий ўйинда «Сампдория»га қарши майдонга тушади. Шу куни нафақат Пирлонинг мураббий сифатидаги илк расмий ўйинига гувоҳ бўламиз, янги футболчилардан Артур ҳам Турин клубидаги илк ўйинида майдонга тушиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда чемпион «Юве»дан бир очко кам жамғарган Антонио Конте қўл остидаги «Интер» эса дебютант «Беневенто» майдонига сафар қилади.

Италия А Серияси. 1-тур.

19 сентябрь (шанба)

21:00. Фиорентино - Торино 

23:45. Верона – Рома 

20 сентябрь (якшанба)

15:30. Парма – Наполи  

18:00. Женоа – Кротоне  

21:00. Сассуоло - Кальяри 

23:45. Ювентус - Сампдория

21 сентябрь (душанба)

23:45. Милан - Болонья 

30 сентябрь (чоршанба)

21:00. Удинезе - Специя

21:00. Беневенто - Интер

23:45. Лацио – Аталанта

АНГЛИЯ

Туманли Альбионда марказий учрашув якшанба куни «Челси» ва «Ливерпуль» ўртасида кечади. Трансфер ойнасида энг фаол бўлган Фрэнк Лэмпард амалдаги чемпионни мағлуб этишга уринади. Аммо бу баҳсда янги ўйинчилардан Ҳаким Зиёш, Бен Чилвелл, Тьяго Силва ва Кристиан Пулишич жароҳати сабабли Лондон клубига ёрдам бера олмайди.

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп эса куни кеча жамоаси сафига қўшиб олган янги ўйинчиси Тиаго Алькантарани «Челси» билан ўйинга майдонга тушириши мумкин. Клуб испаниялик ўйинчини АПЛ «заявка»сидан ўтказишга улгурган.

Тур учрашувлари Карло Анчелотти бошқарувидаги «Эвертон» клубининг лига дебютанти «Вест Бромвич»га қарши ўйини билан бошланади. Шанба кунги ўйинлар рўйхатини «Лидс» - «Фулҳэм» ўртасидаги лига дебютантлари «жанги» давом эттирса, кечги ўйинлар жадвалидан ўрин олган баҳсда «Манчестер Юнайтед» «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади. Шу куни Донни ван де Бек «Олд Траффорд»да дебютини ўтказиши кутилмоқда. Қолаверса, Сульшер дарвозада Де Хеага ишонадими ёки жамоага қайтган Дин Ҳендерсонгами - бу ҳам қизиқ. Можаролар ичида қолиб кетган Ҳарри Магуайр ва Мейсон Гринвуд, коронавирусдан тузалиб қайтган Поль Погба, жароҳатдан тикланган Люк Шоу сингари футболчиларнинг қандай ҳолатда бўлиши ҳам кўпчилик эътиборида бўлади.

Шанба кунги сўнги ўйинда «Лондон дербиси» кузатилади. «Арсенал» ва «Вест Ҳэм» ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтиши аниқ.

Шунингдек, якшанба куни 4та учрашув ўтказилади. «Тоттенҳэм» «Саутҳемптон»га қарши баҳсда тез орада расмийлаштириши кутилаётган янги трансферлари – Бэйл ва Регилон хизматидан фойдаланишга улгурмайди. «Челси» - «Ливерпул» тўқнашувидан ташқари «Лестер»нинг «Бёрнли» билан баҳси ҳам мухлисларни кутмоқда.

«Манчестер Сити»нинг сафарда «Вулверҳэмптон»га қарши ўйини душанба кунги баҳслар қаторидан жой олган.

Англия Премьер-лигаси. 2-тур

19 сентябрь (шанба)

16:30. Эвертон – Вест Бромвич   

19:00. Лидс – Фулҳэм

21:30. Манчестер Юнайтед – Кристал Пэлас 

23:59. Арсенал – Вест Ҳэм

20 сентябрь (якшанба)

16:00. Саутҳемптон – Тоттенҳэм   

18:00. Ньюкасл – Брайтон

21:30. Челси – Ливерпуль

23:00. Лестер – Бернли

21 сентябрь (душанба)

22:00. Астон Вилла – Шеффилд

00:15. Вулверҳэмптон – Манчестер Сити.

ИСПАНИЯ

Амалдаги чемпион «Реал» Испания чемпионатидаги иштирокини «Реал Сосьедад»га қарши ўтказса, «Барселона» Гампер кубогидаги ўйини боис Ла Лига 2-тур учрашувини ҳам кейинроқ ўтказади.

Янги мавсум олдидан «Реал» аввалги йиллардагидек трансфер ойнасида фаол бўла олмади. Клуб Гарет Бэйл ва Серхио Регилонни «Тоттенҳэм»га, Ашраф Ҳакимини «Интер»га қўйиб юборганини ва Мартин Эдегорни ижарадан қайтарганини айтмаса, мавсум оралиғида кучайишга эришмади. Шунга қарамай, бош мураббий Зидан қўл остидаги таркиб билан чемпионликни ҳимоя қила олишига ишонмоқда.

Ла Лига. 2-тур.

19 сентябрь (шанба)

19:00. Вильярреал – Эйбар           

21:30. Хетафе – Осасуна

00:00. Сельта – Валенсия

20 сентябрь (якшанба)

19:00. Уэска – Кадис                    

21:30. Гранада – Алавес                

21:30. Бетис – Вальядолид

23:59. Реал Сосьедад – Реал          

Леванте – Атлетико (қолдирилган)

Севилья – Эльче (қолдирилган)

Гампер кубоги. Финал

19 сентябрь (шанба)

22:00. Барселона – Эльче.

ГЕРМАНИЯ

Бундеслига чемпиони «Бавария» турнинг марказий ўйинида «Шальке»га қарши майдонга тушиб, йирик 8:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бугун, 19 сентябрь шанба куни ўтадиган «Боруссия» Дортмунд ва «Боруссия» Мёнхенгладбах ўртасидаги қарама-қаршилик Бундеслига ишқибозлари диққат эътиборида бўлади.

Германия Бундеслигаси. 1-тур.

18 сентябрь (жума)

Бавария – Шальке (8:0)

19 сентябрь (шанба)

18:30. Штутгарт - Фрайбург

18:30. Вердер - Герта

18:30. Кельн - Хоффенхайм

18:30. Унион Берлин - Аугсбург

18:30. Айнтрахт Ф - Арминия

21:30. Боруссия Д - Боруссия М

20 сентябрь (якшанба)

18:30. Лейпциг - Майнц

21:00. Вольфсбург – Байер

РОССИЯ

Россия Премьер-лигаси 8-турида Элдор Шомуродов тўп сураётган «Ростов» ўз майдонида «Ротор»ни қабул қилиши керак эди, аммо учрашув рақиб таркибида бир неча нафар футболчиларда коронавирус аниқлангани боис бекор қилиниб, «Ротор»га техник мағлубият ёзилди.

 

Остон Ўрунов тўп сураётган «Спартак» жамоаси бу турда Қозонда «Рубин» клуби меҳмони бўлади. Слуцкий ва Тедеско мураббийлигидаги жамоалар ўйини қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Москва жамоасининг сўнгги ўйинида гол муаллифига айланган ўзбекистонлик яримҳимоячи бу баҳсни асосий таркибда бошлаши мумкин.

Жасур Жалолиддинов фаолият олиб бораётган «Локомотив» эса бу турда «Тамбов»ни қабул қилади.

Россия Премьер-лигаси. 8-тур

18 сентябрь (жума)

22:00. Краснодар – Химки (7:2)

19 сентябрь (шанба)

18:30. Урал - Зенит

21:00. Ростов – Ротор (қолдирилган)

20 сентябрь (якшанба)

16:00. Уфа - ЦСКА

16:00. Арсенал - Сочи

18:30. Рубин - Спартак

21:00. Локомотив - Тамбов

21 сентябрь (душанба)

21:00. Динамо – Ахмат.

Ўхшаш янгиликлар