Европа лигаси навбатдаги босқичида «Ростов»га рақиб бўлиши мумкин жамоалар жуфтлиги маълум бўлди.
Элдор Шомуродов тўп сураётган «Ростов» клуби бир ўйиндан иборат 3-саралаш босқичида Исроилнинг «Маккаби» клуби тўсиғидан ўтса, сўнгги саралаш босқичида қуйидаги тўрт жуфтликдан бирига рақиблик қилиши мумкин. Улар орасида Жозе Моуриньо қўл остидаги «Тоттенҳэм» ҳам бор.
1. Галатасарой - Ҳайдук
2. Шкендия - Тоттенҳэм
3. Стандард - Войводина
4. АПОЭЛ - Зриньски Мостар.
Маълумот учун, сўнгги 4-саралаш босқичи ғолиблари Европа лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олади.