O'zbek Ўзбекча
ФИФА миллий жамоада битта ўйин ўтказган футболчига мамлакат жамоасини ўзгартиришга рухсат беради
Жума, 18 Сентябр
2477
Фото: Reuters

ФИФА конгресси футболчиларнинг миллий жамоадаги иштирокига боғлиқ регламентга ўзгартириш киритди, дея ёзади BBC.

Унга кўра, ФИФА ўз миллий жамоасида фақат битта ўйин ўтказган, у ҳам ФИФА доирасида катта мусобақалардаги ўйин бўлмаса, футболчининг мамлакат миллий жамоасини ўзгартиришга рухсат берадиган қоидани жорий қилди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача халқаро спорт арбитраж суди (CAS) 2018 йилда «Барселона» тарбияланувчиси саналмиш Мунир Эль-Ҳаддадининг Марокаш миллий жамоаси сафида ЖЧ-2018 турнирида иштирок этишига рухсат бермаган эди. 

CAS’нинг бундай қарорига асли марокашлик бўлган ўйинчининг Испания миллий жамоаси сафида Евро-2016 турнирида битта баҳсда майдонга тушгани сабаб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар