O'zbek Ўзбекча
ОЧЛ. «Шабоб Ал Аҳли» Эрон клубини иккинчи ўйинда ҳам мағлуб этиб, «Пахтакор»га етиб олди
Пайшанба, 17 Сентябр
4379

Осиё Чемпионлар Лигасида 4-тур ўйинлари давом этмоқда.

B гуруҳида БААнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби Эроннинг «Шаҳри Ҳудру» жамоасини иккинчи ўйинда ҳам минимал ҳисобда мағлубиятга учратди. Ягона гол Конде ҳисобига ёзилди. Расмий меҳмонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Азиз Ғаниев асосий таркибда майдонга тушиб, 61 дақиқа ҳаракат қилди.

Ғалабадан сўнг «Шабоб Ал Аҳли» очколарини 6тага етказиб, «Пахтакор»га етиб олди.

Маълумот учун, «Пахтакор» 4-тур ўйинини «Ал Ҳилол»га қарши ўтказади.

ОЧЛ, В гуруҳи, 4-тур
Шаҳри Ҳудру – Шабоб Ал Аҳли 0:1
17 сентябрь, Қатар, «Ал Рашид» ўйингоҳи.

Гол:  Педро Конде (83).

Шаҳри Ҳудру – Киа, Фаражи, Фарамарзи, Неъмати, Жафари, Таҳеран, Содиқи (Мансури, 85), Сайфуллоҳи (Асадабади, 85), Меҳрабан (Ғози, 61), Қосимнажод, Ҳалатбори (Жаъфари, 74).

Шабоб Ал Аҳли – Мажид Носир, Юсуф Жобир, Волид Аббос, Абдулазиз Санқур, Муҳаммад Марзуқ, Ийд Ҳамис, Мажид Ҳассан (Ҳамдан Ҳассан, 46) , Азиз Ғаниев (Муҳаммад Жума, 61), Аҳмад ал-Ҳошими, Исмоил Ал Ҳаммади (Карлос Эдуарду, 46), Аҳмад Ҳалил (Педро Конде, 78).

Ўхшаш янгиликлар