O'zbek Ўзбекча
Неймар, Левандовски ва Мбаппе – ЕЧЛ лауреатига айланиш учун даъвогарлар қаторида
Пайшанба, 17 Сентябр
2207

УЕФА расмий сайти 2019/20 йилги Чемпионлар лигасининг ҳар бир чизиқ бўйича энг яхши ўйинчи номини қўлга киритиш учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Дарвозабонлар: Кейлор Навас («ПСЖ»), Мануэль Нойер («Бавария»), Ян Облак («Атлетико»);

Ҳимоячилар: Давид Алаба, Альфонсо Дэвис, Йозуа Киммих (барчаси – «Бавария»);

Яримҳимоячилар: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Томас Мюллер, Тиаго Алькантара (иккиласи ҳам – «Бавария»);

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски («Бавария»), Килиан Мбаппе, Неймар (иккаласи ҳам – «ПСЖ»).

Ташкилотнинг хабар беришича, ҳар бир чизиқ бўйича энг яхши футболчилар 1 октябрь куни ЕЧЛ янги мавсуми гуруҳ босқичига ташланадиган қуръа маросими олдидан эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар