O'zbek Ўзбекча
Германияда бир жамоа ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилгани учун 37:0 ҳисобида мағлуб бўлди
Пайшанба, 17 Сентябр
12173

Германияда «Рипдорф/Мольцен II» клуби ижтимоий масофани сақлаш қоидалари туфайли «Ҳолденштедтат»дан 37 та тўп ўтказиб юборди, деб хабар беради Goal.

Манбага кўра, ўйин арафасида «Ҳолденштедтат» аъзолари коронавирус юқтириб олган киши билан алоқада бўлганлиги маълум бўлди. Шу сабабдан «Рипдорф» ўйинни бошқа санага қолдиришни сўради, аммо уларнинг сўрови рад этилди. «Рипдорф» майдонга тушишдан бош тортган тақдирда жиддий жазога тортилиши мумкин эди. 

Натижада клуб майдонга тушишга қарор қилди, аммо ўйинчилар рақиб аъзоларига яқинлашишмади, елкама-елка курашларга киришишмади, ижтимоий масофани сақлашди. «Ҳолденштедтат» эса бундан унумли фойдаланиб, 37та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар