O'zbek Ўзбекча
Торрес «Ливерпуль»дан кетишига клуб хўжайинлари сабаб бўлганини айтди
Чоршанба, 16 Сентябр
5671

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес 2011 йили мерсисайдликлар сафидан «Челси»га ўтгани ҳақида гапирди.

«Ливерпуль»да бахтли эдим. Аммо эсингизда бўлса, ўша пайтда клуб мени сотмоқчи бўлди ва бу жуда қийин вазият эди. Улар жамоанинг барча энг яхши ўйинчиларини сотишди. Хавьер Маскерано ва Хаби Алонсо кетди, бош мураббий Рафаэль Бенитес ҳам. Улар ёш футболчиларни жалб қила бошлашди. Ғолиб жамоани қайта қуриш учун уларга 5-6 йил керак эди. 

Афсуски, ўша пайтда «Ливерпуль» хўжайинлари менга кўп ёлғон гапиришди ва охир-оқибат ўз йўлимни топишга мажбур бўлдим. Бу «Челси» эди. У менга совринлар ютиш имкониятини берадиган клуб, деб ўйлардим», – дея Торреснинг сўзларини келтиради talkSPORT.

35 ёшли Торрес фаолияти давомида «Атлетико», «Ливерпуль», «Челси», «Милан» ва «Саган Тосу» жамоаларида ўйнаган. У клублар миқёсида ЕЧЛда, 2 бор Европа Лигасида, Испания миллий жамоаси  билан эса жаҳон чемпионатида ва 2 марта Европа чемпионатида ғолиб бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар