O'zbek Ўзбекча
Лига 1. «Лион» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
Чоршанба, 16 Сентябр
3186

Франция чемпионати 1-турининг қолдирилган ўйинида  «Лион» сафарда «Монпелье»га қарши баҳс юритиб, мавсумда илк бор мағлубиятга учради. Ўйиндаги барча голлар пенальтидан урилди. Саваньенинг дублига меҳмонлардан Депай бир бор жавоб берди.

Ғалабадан сўнг «Монпелье» очколарини 6тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди. «Лион» эса 4 очко билан 11-поғонага тушиб кетди.

Лига 1, 1-тур
Монпелье – Лион 2:1
15 сентябрь, «Моссон»

Голлар: Саванье (38 пенальти, 59 пенальти) – Депай (82, пенальти).

Монпелье – Омлин, Педру Мендеш, Илтон, Конгре, Суке, Ферри (Молле, 63), Саванье (Шотар, 75), Ле Таллек, Ристич, Лаборд (Самбия, 86), Делор (Мавидиди, 63). 

Лион – Антони Лопеш, Андерсен, Марсело, Денайер (Бар, 68), Дюбуа, Какре, Бруно Гимараэс (Жан Лукас, 55), Корне (Дембеле, 75), Ауар, Кадевере (Депай, 55), Токо-Экамби (Шерки, 68).

Огоҳлантиришлар: Делор (7), Бруно Гимараэс (36), Токо-Экамби (45), Ферри (62), Илтон (71).

Четлатишлар: Ауар (44), Илтон (81).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар