O'zbek Ўзбекча
Ди Мария 6 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин
Чоршанба, 16 Сентябр
4320

«ПСЖ» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Марсель»га (0:1) қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Ушбу ўйинда Ди Мария рақиб ҳимоячиси Альваро Гонсалеснинг юзига тупурган эди. Бу коронавирус протоколининг жиддий тарзда бузилишидир. Аргентиналик футболчи 6 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» – «Марсель» ўйини якунида икки жамоа футболчилари ўртасида жанжалли вазият рўй берди ва 5 ўйинчи майдондан четлатилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар