O'zbek Ўзбекча
Бэйлнинг агенти АПЛ клуби билан музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади
Чоршанба, 16 Сентябр
6467

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнеттнинг айтишича, футболчи собиқ клуби «Тоттенҳэм»га қайтмоқчи.

«Гарет ҳали ҳам «Тоттенҳэм»ни яхши кўради. Музокаралар олиб боряпмиз. У «шпорлар» сафида бўлишни хоҳлайди», – дейди Барнетт.

Аввалроқ уэльслик вингер «Тоттенҳэм»га қайтмоқчи эканлиги, ўз навбатида лондонликлар келишувга яримҳимоячи Деле Аллини қўшишга тайёрлиги хабар қилинганди. Шунингдек, Бэйлга «МЮ» ҳам даъвогар.

Маълум бўлишича, Мадрид клуби 31 ёшли футболчини 18 млн фунтга қўйиб юборишга тайёр.

Бэйл «Тоттенҳэм»да 2007 йилдан 2013 йилгача ўйнаган ва сўнг ўша давр учун рекорд қиймат – 100 млн евро эвазига «Реал»га ўтган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар