O'zbek Ўзбекча
ОЧЛ. «Пахтакор» 10 киши қолиб, 90+7-дақиқадаги гол эвазига «Ал Ҳилол»га мағлуб бўлди
Сешанба, 15 Сентябр
9377

Қатарда рестарт олган Осиё Чемпиионлар лигаси «B» гуруҳи 3-тури доирасидаги марказий ўйин «Ал Ҳилол» ва «Пахтакор» ўртасида ўтказилди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида Шота Арвеладзе шогирдлари ўйин жиҳатдан рақибдан устунлик қилган бўлишса-да, Игорь Сергеев бир қатор голли вазиятлардан фойдалана олмади. Саудияликлар эса бўлим охирида италиялик Себастиан Жовинконинг жарима зарбасидан киритган ажойиб голи эвазига танаффусга ғолиб сифатида чиқишди.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида эса Гомис билан яккама-якка вазиятга қолган Элдор Суюнов жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ўйнаб, майдондан четлатилди.

Бир киши кам бўлишга қарамай, захирадан майдонга тушган Эрен Дердийўқ 70-дақиқада ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган 7 дақиқанинг сўнгги сонияларида Баҳебрининг кучли зарбаси Анзур Исмоиловга тегиб, дарвозадан жой олди – 2:1.

Ушбу мағлубиятдан кейин «Ал Ҳилол» 9 очко билан гуруҳда 1-ўринга чиқиб олган бўлса, «Пахтакор» 6 очко билан 2-ўринга тушди.

14 сентябрь (душанба)
ОЧЛ. 3-тур

«Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) - «Пахтакор» - 2:1

Ҳакам: Ко Хюн Жин (Жанубий Корея).
Голлар: Себастьян Жовинко 45+2, Баҳебри 90+7– Эрен Дердийўқ 70

«Ал Ҳилол»: 1.Абдуллоҳ Ал Муайуф, 9.Себастьян Жовинко, 12.Ёсир Шаҳрони, 16.Носсир Ал Давсари (27.Хотан Баҳебри,82), 17.Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Каррильо, 20.Жан Хюн Су, 22.Амир Курди, 28.Муҳаммад Канно, 29.Салим Ал Давсари,
Захира: 31.Абдуллоҳ Ал Жадани, 40.Наваф Ал Гамди, 5.Али Ходи Ал Булайҳи, 8.Абдуллоҳ Отайф, 23.Мадаллаҳ Али Ололаян, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 35.Мансур Ал Бешф, 54.Муҳаммад Ал Кунайдири, 70.Муҳаммад Жаҳфали.

«Пахтакор»: 25. Элдорбек Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (77. Эрен Дердийўқ, 63), 15. Егор Кримец, 17. Достонбек Ҳамдамов (35. Санжар Қувватов, 66), 20. Одилжон Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев (21. Аброрбек Исмоилов, 66), 34. Фаррух Сайфиев (4.Акром Комилов, 85).

Четлатиш: Элдорбек Суюнов 65.

Шаҳри Хўдро – Шабоб Ал Аҳли – 0:1.

Ўхшаш янгиликлар