O'zbek Ўзбекча
Мартинеснинг агенти ҳужумчининг «Реал»га ўтиши борасидаги миш-мишларга жавоб берди
Сешанба, 15 Сентябр
9426

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти футболчининг бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди.

«Интер» офисига ташриф? Бу ташрифда Мадрид ёки «Барса» ҳақида гап йўқ эди. Лаутаро клубда қолади. «Реал» билан ҳеч қандай музокара йўқ», – дея агентнинг сўзларини келтиради АS.

Аввалроқ ОАВда «Реал» миланликлар билан Мартинеснинг трансфери бўйича келишувга эришгани борасида хабарлар тарқалганди.

23 ёшли форвард «Интер»га 2018 йили 25 млн евро эвазига Аргентинанинг «Расинг» клубидан ўтган. У ўтган мавсумда А Серияда 35та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобиган ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар