O'zbek Ўзбекча
Манба: «Реал» «Интер» билан Лаутаро Мартинес трансфери бўйича келишувга эришди
Душанба, 14 Сентябр
10342

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Реал»га ўтиши мумкин. Sport Mediaset хабарига кўра, клублар ушбу трансфер масаласида келишиб олишган.

Маълум қилинишича, итальянлар «Барселона» билан музокаралар туфайли Мадрид клуби билан музокаралар ўтказилаётганини сир тутишган. Ушбу аргентиналик футболчини трансферлар ойнасидаги асосий нишони сифатида белгилаган кўк-анорранглилар «Интер» билан трансфер суммаси масаласида келиша олмаган.

Мадрид клуби эса ушбу 23 ёшли ҳужумчи учун сўралаётган 90 миллион еврони беришга тайёр. Маълум қилинишича, Мартинеснинг «Реал»даги маоши миқдори йилига 8 миллион еврога тенг бўлади. Бу унинг «Интер»даги йиллик маошидан 3 миллион еврога кўп, шу билан бирга «Барселона» таклиф қилган миқдордан 2 миллион еврога кам.

Якунланган мавсумда ушбу футболчи «Интер» сафида барча турнирлар доирасида 49 ўйинда майдонга тушиб, 21 гол урган ва 7 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар