O'zbek Ўзбекча
АПЛ старти арафасида. 16 йилдан кейинги қайтиш, турнир харитаси, стадионлар ва умумий маълумотлар
Шанба, 12 Сентябр
6885

Бугун, 12 сентябрь кунидан интиқлик билан кутилаётган чемпионатлардан бири Англия Премьер-лигасининг янги мавсумига старт берилади. Жаҳоннинг энг томошабоп лигаси бошланишидан аввал жорий йилги мусобақага оид умумий маълумотларни келтирамиз.

29-чемпионат

1992 йилдан буён Премьер-лига сифатида ташкил этилган турнир бу йил 29-марта ўтказилади. Ўтган мавсум якунларига кўра, Премьер-лига тарихида илк марта бош совринга эга чиққан «Ливерпуль» ўз тарихида 19-марта чемпионликни ҳимоя қилишига тўғри келади. Жорий йилги мавсум аслида 8 август куни бошланиши режалаштирилганди, аммо коронавирус пандемияси туфайли турнир кеч якунлангани боис, янги мавсум бошланиши 12 сентябрь кунига қолдирилган эди.

Премьер-лига тарихида иккинчи марта ушбу мавсумда февраль ойида танаффус эълон қилинади. Шунингдек, мусобақа тарихида иккинчи бор ўйинларда VAR тизимидан фойдаланилади. Чемпионат баҳслари ҳам аввалгидек мухлисларсиз ўтказилади.

16 йилдан кейинги қайтиш

Ўтган мавсумдаги чемпионат клублари орасида учта ўзгариш кузатилган. 2019/20 йилги мавсум якунига кўра, «Борнмут» ва «Уотфорд» 5 йилдан кейин, «Норвич» эса бир йил ўтиб Чемпионшипга равона бўлди.

Уларнинг ўрнига узоқ кутилган жамоалар элитага қайтди. Хусусан, Чемпионшипда чемпионликни қўлга киритган афсонавий «Лидс» клуби 2003/04 йилдан буён илк марта, орадан 16 йил ўтиб Премьер-лигага қайтди. Шунингдек, Славен Билич қўл остидаги «Вест Бромвич» қуйи лигада 2-ўринни олиб 2 йиллик танаффусдан кейин Премьер-лигага қайтган бўлса, «Фулҳэм» плей-оффда ғолиб чиқиб, бир мавсумдан кейин яна АПЛга чиқди.

АПЛ харитаси: Лондондан 6, Уэст-Мидлендсдан 3, Манчестер ва Ливерпулдан 2тадан клуб

2020/21 йилги Англия Премьер-лигасида 13та клуб 4та ҳудуднинг жамоасидир. Жумладан, турнирда Лондоннинг 6 клуби иштирок этса, Уэст-Мидлендсдан 3 клуб, Манчестер ва Ливерпуль шаҳарларидан иккитадан жамоалар қатнашади. Қуйида АПЛ жорий йилги харитаси билан танишинг:

«Олд Траффорд» энг катта, «Крейвен Коттеж» энг кичик стадион

Англия Премьер-лигасининг бу йилги мавсумида ҳам «Манчестер Юнайтед»нинг уй аренаси саналмиш «Олд Траффорд» ўйингоҳи сиғими энг кўп саналаса (74 879 нафар томошабин), бу йил АПЛга қайтган «Фулҳэм» клубининг мўъжазгина «Крейвен Коттеж» стадиони энг кичик (19 000) ҳисобланади.

Клублар бош мураббийи, сардори ва бош ҳомийси

Теглар

Ўхшаш янгиликлар