O'zbek Ўзбекча
Япониялик футболчи аёл эркаклар жамоаси сафига ўтди
Жума, 11 Сентябр
11999

Футбол бўйича Япония аёллар миллий жамоаси футболчиси Юки Нагасото эркаклар жамоаси сафида тўп сурадиган бўлди, дея ёзмоқда ESPN.

Манбанинг хабар беришича, 33 ёшли футболчи сўнгги уч йил давомида АҚШнинг «Чикаго Ред Старз» аёллар жамоасида тўп сураётганди. Ватанига қайтишни истаган Нагасото Америка клубидан ижара асосида «Хаябуса Элевен» клубига ўтди ва Япония тарихидаги эркаклар жамоасида тўп сурадиган илк аёл футболчига айланди.

Футболчилик фаолиятини Япониянинг «НТВ Белеза» аёллар футбол клубида бошлаган Юки 2010 йилда Европага йўл олиб, фаолиятининг асосий қисмини Германиянинг «Турбин», «Вольфсбург» ва «Франкфурт», яна бир мавсумни Англияда «Челси» аёллар жамоасида ўтказган. 

33 ёшли Нагасото профессионал фаолияти давомида Япония аёллар миллий жамоаси билан 2011 йил жаҳон чемпионлиги, 2015 йил бронза медали соҳиби ҳамда 2012 йилги Лондон Олимпиадасида кумуш медали соҳибига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар