O'zbek Ўзбекча
«Барселона» Лаутаро Мартинес трансфери борасида сўнгги таклифни тайёрламоқда
Якшанба, 06 Сентябр
5196

«Барселона» «Интер»га аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес трансфери борасида сўнгги таклифни тайёрламоқда, деб хабар беради Goal.

Манбага кўра, «Барселона» нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депайни сотиб олишга яқин турганига қарамай, Мартинес клубнинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда. 23 ёшли форвард каталонияликлар таркибида «Ювентус»га ўтилиши кутилаётган Луис Суареснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Мартинес «Интер»га 2018 йил ёзида 25 млн евро эвазига Аргентинанинг «Расинг» клубидан ўтган. У ўтган мавсумда А Серияда 35та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар