O'zbek Ўзбекча
Германияда 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи аниқланди
Якшанба, 30 Август
5328

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германияда 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Kicker'нинг ёзишича, ғолиб Германия спорт журналистлари ассоциацияси вакилларининг овоз бериши орқали аниқланган.

Левандовскига 525 журналистдан 276таси овоз берди. Иккинчи ўрин Томас Мюллер (54), учинчи ўрин Йозуа Киммихга (49) насиб этди.

Польшалик ҳужумчи ўтган мавсумда Бундеслигада 34та, Чемпионлар Лигасида 15та гол билан тўпурар бўлди.

Германиянинг энг яхши мураббийи деб 223 овоз тўплаган  «Бавария» устози Ханс-Дитер Флик эътироф этилди. Иккинчи ўринни  164 овоз билан «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар