O'zbek Ўзбекча
ЕЧЛ. «Бавария» «Лион»ни йирик ҳисобда енгиб, финалга чиқди
Пайшанба, 20 Август
4640
Фото: Twitter/ChampionsLeague

Европа Чемпионлар Лигасида иккинчи финалчи ҳам аниқ бўлди. Лиссабондаги бир учрашувдан иборат яримфинал ўйинида «Лион»ни 3:0  ҳисобида енгган «Бавария» финалга йўл олди. Биринчи бўлимда Серж Гнабри томонидан киритилган иккита ва ўйин якунида Левандовский урган битта гол мюнхенликларга ғалаба келтирди. «Бавария» финалда Франциянинг бошқа жамоаси «ПСЖ»га қарши ўйнайди. Финал 23 август куни Лиссабонда ўтказилади.

ЕЧЛ-2019/20
Битта ўйиндан иборат яримфинал

Лион – Бавария 0:3
Голлар: Гнабри (18, 33), Левандовский (88).
Лион: Антони Лопеш, Денайер, Марсело, Марсал (Шерки, 73), Дюбуа (Тете, 67), Бруно Гимараэс (Тиаго Мендес, 46), Какре, Ауар, Корне, Депай (Дембеле, 58), Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 67).
Бавария: Нойер, Боатенг (Зюле, 46), Алаба, Киммих, Алькантара (Толиссо, 82), Дэвис, Горетцка (Павар, 82), Перишич (Коман, 63), Гнабри (Коутиньо, 75), Левандовский, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Марсело (35), Марсал (42).

Ўхшаш янгиликлар