O'zbek Ўзбекча
Европа лигасида ҳафта қаҳрамони аниқланди
Сешанба, 18 Август
1895

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес УЕФА томонидан Европа лигасида ҳафта қаҳрамони деб топилди.

Аргентиналик ҳужумчи Европа лигаси яримфинали доирасидаги «Интер» - «Шахтёр» (5:0) ўйинида дубльга эришганди. Шунингдек, ушбу соврин учун Яссин Боно («Севилья»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») ва Ромелу Лукаку («Интер») ҳам даъвогарлар рўйхатидан жой олганди.

Маълумот учун, «Интер» турнир финалида 21 август куни Испаниянинг «Севилья» клубига қарши майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар