O'zbek Ўзбекча
«Барса» футболчилари бош мураббийлик учун фақат бир номзод тарафдори
Якшанба, 16 Август
27284

«Барселона» футболчилари клубнинг янги бош мураббийи сифатида ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клубини бошқараётган Хавини кўришмоқда. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Жамоа етакчилари коллективни бирлаштира оладиган ягона мутахассис дея Хавига ишонишмоқда. Уларнинг фикрича, фақатгина Хави жамоа ўйинини кучайтира олиш қобилиятига эга.

Аввалроқ, «Барселона» раҳбарияти ЕЧЛ чоракфиналида «Бавария»дан учралган йирик мағлубиятдан кейин (2:8) бош мураббий Кике Сетьенни истеъфога чиқармоқчилиги, унинг ўрнига янги бош мураббий сифатида Маурисио Почеттино, Рональд Куман ва Хавининг номзоди асосий даъвогарлар рўйхатида эканлиги айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Эрнесто Вальверде истеъфога чиқарилгач, Хави «Барселона» раҳбариятининг таклифига рад жавобини бериб, «Каталонияга қайтишнинг мавриди эмаслиги» ҳақида гапирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар