O'zbek Ўзбекча
Хави: «Месси «Барселона»га, «Барса» эса Леога керак»
Жума, 14 Август
3331

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.

«Месси «Барселона»га, «Барса» эса Леога керак.  Клуб уни хурсанд қилиши керак. Чунки агар Месси бахтли бўлса, жамоа кўпроқ совринни қўлга киритади.

Умид қиламанки, Месси билан яна профессионал даражада учрашамиз. Жамоа тарихидаги энг яхши ўйинчига эга бўлиш ғалабаларга эришишга ёрдам беради», – деб Хавининг сўзларини келтиради Маrca.

Аввалроқ Хавининг «Барселона» бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақида айтилганди. 40 ёшли мутахасси ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби устози саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар