O'zbek Ўзбекча
Лукаку: «Интер» интригани ўлдиришни ўрганиши керак»
Сешанба, 11 Август
2084

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Европа Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Байер»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳимоя бугун катта ҳажмда иш бажарди. Биз ривожланяпмиз, аммо «Интер» зарур пайтларда интригани ўлдиришни ўрганиши керак. Бугун шу жиҳат етишмади.

Энди бизда жисмоний тикланиш ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш учун вақт бор. Тайёр бўлишимиз керак», – деб Лукакунинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

«Интер» яримфиналда 17 август куни «Шахтёр» – «Базель» ўйини ғолиби билан баҳс олиб боради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар