O'zbek Ўзбекча
Кроос фаолиятидаги энг яхши мураббийни айтди, у Зидан эмас
Сешанба, 11 Август
19048

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос ўзи билан бирга ишлаган мураббийлар ичида энг яхшисини танлади.

«Албатта, менда юқори даражадаги мураббийлар кўп эди. Хосеп Гвардила билан ўтган йил жуда ажойиб бўлган ва у мени янада ривожлантирди. Мадридда Зидан билан ўтказган йилларим – энг муваффақиятлиси. 

Аммо энг яхши мураббийни танлашим керак бўлса, бу – Юпп Ҳайнкес. У менга «Байер»да қолишимга, «Бавария»да ўсишимга ёрдам берди. Унинг шарофати билан юқори даражали ўйинчига айландим», – дея Крооснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Кроос якунланган мавсумда «Реал» билан Ла Лигада ғолиб бўлди. Испания чемпионати доирасида 35та ўйин ўтказиб, 4та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар