O'zbek Ўзбекча
РПЛ. «Спартак» пенальтидан иккита гол ўтказиб, сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди
Душанба, 10 Август
9356
Фото: Twitter/fcsm_official

Россия Премьер-лигаси 1-тури доирасида Москванинг «Спартак» клуби ўз майдонида «Сочи»ни қабул қилиб, очко йўқотди.

Ушбу баҳсда «Спартак»нинг янги аъзолари Александр Кокорин ва Остон Ўруновлар майдонга тушишмади.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар икки дақиқа ичида иккита гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишса-да, меҳмонлар 15 ва 90-дақиқада пенальтидан гол уриб «Спартак» билан мағлубиятдан қочиб қолишди – 2:2.

Россия Премьер-лигаси. 1-тур

Спартак – Сочи 2:2

Голлар: 1:0 – 8 Соболев, 2:0 – 10 Ларссон, 2:1 – 15, пенальти Полоз, 2:2 – 90, пенальти Нобоа.
Спартак – Максименко, Маслов (Гапонов, 53), Джикия, Жиго, Айртон, Зобнин, Бакаев (Умяров, 76), Крал, Глушенков (Понсе, 54), Соболев, Ларссон.
Сочи – Жанаев, Терехов, Заика, Маргасов, Цаллагов, Мевля, Нобоа, Новосельцев (Набиуллин, 72), Бурмистров (Немченко, 65), Миладинович, Полоз (Заболотный, 85).

Ўхшаш янгиликлар