O'zbek Ўзбекча
«Реал» Кубони «Вильярреал»га ижарага берди
Душанба, 10 Август
2700

«Реал» яримҳимоячиси Такефуси Кубо «Вильярреал»га ўтди. Бу хақда «қаймоқранглилар» матбуот хизмати хабар берди.

19 ёшли «япониялик Месси» 2020/21 йилги мавсумни ҳам ижарада ўтказади. 

Маълумот ўрнида, Кубо 2011-2015 йилларда «Барселона» ёшлар жамоасида ўйнаган. Кейинги 4 йилни ўз ватанида ўтказган хавбек 2019 йили «Реал» аъзосига айланган. 

У ўтган мавсумни «Мальорка»да ижарада ўтказиб, Ла Лигада 35та баҳсда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол, 4та ассистни ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар