O'zbek Ўзбекча
«Пахтакор-79» хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилмайди
Душанба, 10 Август
1479

1979 йили авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган «Пахтакор» футболчиларининг хотирасига бағишланган тадбирлар бу йил ўтказилмайди.

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, ҳар йили 11 август куни анъанавий тарзда ташкил қилинадиган футболчиларни ёдга олиш маросими коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин туфайли қолдирилади.

«Карантин қоидаларига кўра, одамлар кўп тўпланадиган оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланган. 11 август куни доимий равишда «Пахтакор» стадиони ва «Боткин» қабристонида ўтказиб келинган расмий тадбирлар бекор қилинади», - дейилади хабарда.

1979 йилнинг 11 август куни Тошкент – Гурьев – Донецк - Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск - Кишинёв рейси орқали учиб кетаётган самолёт билан тўқнашиб кетган эди. Фожиа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва самолётлар бортида бўлган 178 киши, жумладан, «Пахтакор»нинг 17 нафар аъзоси ҳалок бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар