O'zbek Ўзбекча
Месси ватанига инсонпарварлик ёрдамини юборди
Душанба, 10 Август
6243

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси коронавирусга қарши курашда Аргентинага ёрдам беришга қарор қилди.

Футболчи 50та ўпкани шамоллатиш ускунасини Аргентинага юборди. Улардан 32таси қадрдон шаҳри Росариога ажратилди.

Бундан ташқари, 33 ёшли тўпурар тиббиёт ходимлари учун ҳимоя воситалари ва юқори частотали вентиляция ускуналарини сотиб олиш учун шахсий ҳисобидан пул берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БСТ) маълумотига кўра, 10 август ҳолатига Аргентинада коронавирус юқтириб олганлар сони 247 мингга яқинлашган, вафот этганлар сони 4,5 мингдан ошган, соғайиб кетганлар сони 109 мингни ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар