O'zbek Ўзбекча
Манба: «Спартак» Россия чемпионатини тарк этмайди
Душанба, 10 Август
8170

Россия Футбол Иттифоқи президенти Александр Дюков «Спартак» хўжайини Леонид Федун билан учрашиб, уни чемпионатни тарк этиш ҳақидаги фикридан қайтаришга муваффақ бўлган.

Бу ҳақда РБК нашри ўз манбасига таянган ҳолда хабар берди.

«Суҳбат чоғида Федун «Спартак»нинг ўйинларидаги ҳакамликдан хавотирда эканини, баъзи баҳсларда ҳакамлар атайин жамоага қарши хато қилаётганини билдирган», – дейилади хабарда.

Якунда «Спартак» чемпионатни тарк этмаслиги, Федуннинг гаплари эса эҳтиросларга асослангани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, РПЛ 1-туридан ўрин олган «Сочи»га (2:2) қарши баҳсда бош ҳакам Василий Казарцев «Спартак» дарвозасига шубҳали 2та пенальти белгилаган, натижада, «қизил-оқлар» сўнгги дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқаришган эди. Шундан сўнг, Федун «Спартак»нинг чемпионатни тарк этиши ҳақида баёнот берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар