O'zbek Ўзбекча
«Ливерпуль» грециялик ҳимоячи трансферига яқин
Душанба, 10 Август
3344

«Олимпиакос» ҳимоячиси Константинос Цимикас «Ливерпуль»га ўтиши мумкин.

«Қизиллар» 24 ёшли футболчи учун тахминан 13 млн евро тўламоқчи. Цимикас шу ҳафтада тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Чап қанот ҳимоячиси бўлган грецияликнинг «Ливерпуль» билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши кутилмоқда.

Аввалроқ, мерсисайдликлар «Норвич» билан ҳимоячи Жамол Льюис трансфери бўйича музокара ўтказишганди. Аммо томонлар келишувга эришолмади.

Ўхшаш янгиликлар