O'zbek Ўзбекча
Даврон Ҳошимов «Навбаҳор»га қайтди
Душанба, 10 Август
2780

«Локомотив» клубини тарк этган Даврон Ҳошимов мавсумни бошқа клубда давом эттиради.

«Навбаҳор» клуби матбуот хизматининг хабар беришича, 28 ёшли ҳимоячи Наманган клуби билан 1,5 йиллик шартномага имзо чеккан.

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод ҳимоячи 2018 йилги мавсумда «Пахтакор»дан Илҳом Мўминжонов қўл остидаги «Навбаҳор» сафига бориб қўшилган ва бир йиллик фаолиятидан кейин «Локомотив»га ўтганди.

Маълумот учун, Ҳошимов ёзги трансфер ойнасида «Локомотив»ни тарк этган учинчи футболчи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар