O'zbek Ўзбекча
«Бунёдкор» раҳбариятида ўзгариш. Улуғбек Мирзаев ишдан олинган
Душанба, 10 Август
3680

«Бунёдкор» бош директори Улуғбек Мирзаев ишдан олинган. Бу ҳақда Tribuna.uz манбаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда ЎФА вакиллари «Бунёдкор» клубида мажлис ўтказиб, клуб аъзоларига бу хабарни билдиришган.

Tribuna.uz манбасининг маълум қилишича, клуб вакиллари бу хабарни ҳайрат билан кутиб олишган. «Бунёдкор» клубининг ҳомийси ёки таъсисчиси ҳисобланмайдиган Давлат активларини бошқариш агентлиги вакили нега клуб бош директорини ишдан олгани, бу ишни қайси ҳужжат асосида амалга оширгани аниқ эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар