O'zbek Ўзбекча
«Бунақа масхарабозликда иштирок этишни истамаймиз». «Спартак» хўжайини клуб Россия Премьер-лигасидан чиқиб кетмоқчи эканлигини маълум қилди
Душанба, 10 Август
8570

Россия Премьер-лигаси 1-тури доирасидаги «Спартак» - «Сочи» (2:2) учрашувидан кейин Москва клуби хўжайини Леонид Федун жамоаси чемпионатдаги иштирокини муддатдан аввал тўхтатмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

«Менга таскин бериш керак эмас. Эртагаёқ чемпионатдан чиқиб кетишимизни эълон қиламан. Яхшиси бизсиз ўйнаверишсин.

– Жиддий айтаяпсизми?

– Ҳа. Шундай деб ёзишингиз мумкин. Мен бунақа масхарабозликда иштирок этишни истамайман. Бунинг учун пул сарфламоқчи ҳам эмасман. «Спартак» бу турнир учун керак бўлмаса, майли керак эмасмиз», - дейди Москва клуби раҳбари Леонид Федун ўйиндан кейин «Матч ТВ» эфирида.

Маълумот учун, учрашувни ҳужумкор бошлаган москваликлар икки дақиқа ичида иккита гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишса-да, сочиликлар 15 ва 90-дақиқада пенальтидан иккита гол уриб «Спартак» билан ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолишди – 2:2. Баҳс якунидаги шубҳали пенальти мезбонлар норозилигига сабаб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар