O'zbek Ўзбекча
«Боруссия Дортмунд» Санчо билан янги шартнома имзолайди
Душанба, 10 Август
3029

Жейдон Санчо фаолиятини «Боруссия Дортмунд» клубида давом эттиради.

«Қовоғарилар» спорт директори Михаэль Цорк футболчи билан янги шартнома имзоланишини эълон қилди.

«Санчо режаларимизга киритилган. У кейинги мавсумда ҳам жамоамиз таркибида қолади. Бу якуний қарор», – деди Цорк.

«Ўтган йили унинг маошини оширдик, чунки ўйини сифати ҳам яхшиланди. Шу туфайли у билан 2023 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзоланди деб ҳисоблайверинглар», – деб қўшимча қилди у.

Аввалроқ Санчо хизматига «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқаётгани, «Боруссия Дортмунд» эса футболчининг трансфери учун 120 млн евро сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар