O'zbek Ўзбекча
«Атлетико»нинг қайси футболчилари коронавирусга чалингани маълум бўлди
Душанба, 10 Август
7996

«Атлетико» клуби расмий сайти жамоанинг икки футболчиси коронавирус юқтириб олганини маълум қилди.

Инфекция ҳимоячи Шиме Врсалько ва яримҳимоячи Анхель Корреада аниқланди. Иккала футболчида ҳам аломатлар йўқ. Шунга қарамай, улар ўзларини изоляция қилишмоқда. Шу билан бирга, Врсалькода бир неча ойдан бери антитаначалар борлиги қайд этилди.

Жамоанинг бошқа  футболчилари ва уларнинг оила аъзоларида COVID-19 учун ўтказилган тестлар салбий натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар