O'zbek Ўзбекча
Карпин Шомуродовни жамоасининг энг яхши икки футболчисидан бири сифатида келтирди
Якшанба, 09 Август
7334

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин рус шарҳловчилари томонидан ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган «Коммент шоу» лойиҳасида қатнашди ва жамоасининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Ростов»нинг якунига етган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси ҳақидпги саволга Карпин қўйидагича жавоб берди:

- Карантиндан кейин айтишим мумкинки, ҳеч қайси футболчи ўз даражасида ўйнай олмади. Агар танаффусдан олдинги даврга эътибор берилса, менимча, Шомуродов ва Норманни энг яхши, дейиш мумкин.

Мураббий шунингдек, Элдор Шомуродовга Россиядан ҳам, чет элдан ҳам конкрет таклифлар бўлганини, аммо трансфер суммаси қониқарли бўлмагани учун трансферлар амалга ошмагани ҳақида айтди.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда «Ростов» 5-ўринни олди ва Европа лигаси саралаш баҳсларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шомуродов эса 28 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар