O'zbek Ўзбекча
Вадим Абрамов: «Ўрунов ва Жалолиддиновнинг иқтидорини илғаб қолишди»
Жума, 07 Август
7404

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ёзги трансфер ойнасида Россиянинг «Спартак» клубига ўтган Остон Ўрунов ва «Локомотив» сафига қўшилган Жасур Жалолиддиновнинг трансфери ҳақида фикрини билдирди.

«Ўзбекистон миллий жамоасининг бош мураббийи сифатида ёш футболчиларнинг легионерга айланиши хурсанд қилмай қўймайди. Ўрунов ва Жалолиддиновни Россиянинг етакчи клублари таклиф этган экан, демак бу футболчиларда қандайдир иқтидорни илғаб қолишган. Ҳар иккисини ҳам иқтидорини юқори баҳолайман.

Энди ҳаммаси футболчиларга боғлиқ. Энг асосийси бу ёшда уларга ўйин амалиёти берилиши жуда муҳим. Йигитларнинг кейинги фаолияти қандай кечиши фақат ўзларига боғлиқ», - дейди миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Карленович sports.ru сайтига.

Маълумот учун, Москванинг «Локомотив» клуби бугун, 7 август куни «Зенит»га қарши Россия Суперкубоги доирасидаги ўйин билан янги мавсумни бошласа, «Спартак» 9 август куни Россия Премьер-лигаси 1-тури доирасидаги «Сочи»га қарши баҳс билан янги мавсумни бошлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар