O'zbek Ўзбекча
Сарри: «Юве»даги келажагим «Лион» билан ўйинга боғлиқ эмас»
Жума, 07 Август
2581

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Лион»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу «Юве»даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин, деб ўйламайман. Чунки бизнинг менежерларимиз ҳаваскорлар эмас, улар энг юқори даражада.

Клубдаги келажагим бу ўйинга боғлиқ бўлмайди. Акс ҳолда «Ювентус» раҳбарлари ҳам худди мухлислар каби ҳамма нарсани ҳиссиёт билан баҳолашган бўлади», – деб Саррининг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Маълумот учун, «Ювентус» – «Лион» баҳси бугун, 7 август куни бўлиб ўтади. Франциядаги беллашувда Турин клуби минимал ҳисобда мағлуб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар