O'zbek Ўзбекча
Санти Касорла «Ас-Садд» футболчисига айланди
Жума, 07 Август
2207

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки трансферини эълон қилди. Испаниялик Санти Касорла Доҳа клуби билан шартнома имзолади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, «Вильярреал»ни тарк этган 35 ёшли яримҳимоячи «Ас-Садд» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Касорла клуб бош мураббийи, Испания миллий жамоасидаги собиқ жамоадоши Хавининг таклифига кўра, Қатар клуби билан шартнома имзолаган.

Бугун, 7 август куни ўтган таништирув маросимида Сантига 18-рақамли футболка топширилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар